Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Қашқадарё вилоятида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
21 ноябрь куни Қарши шаҳридаги "Маданият саройи"да вилоятдаги 182 та жоме масжид имом-хатиблари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда ДИҚ ва ЎМИ Раҳбарияти буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мўъин ан-Насафийларнинг ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда етказиш, имом-хатибларнинг билимларини янада ошириш юзасидан ўзларининг керакли кўрсатма ва топшириқларберди. Шунингдек, тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар тингланди.
Шу куни ДИҚ раиси А.Аҳмедов “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан қайтган фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, улар билан суҳбат ўтказилди ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.






