21 ноябрь куни ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, ИИВ Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда журналистлар томонидан бедарак йўқолганлар топилганида, эълон қилинмаслиги сабаби сўралди.
Вазирликнинг iiv.uz расмий веб-сайтида республикамиз бўйича бедарак йўқолганлар ҳақидаги маълумотлар рўйхат шаклида мунтазам равишда бериб борилади. Шу билан бирга бедарак йўқолган шахслар топилган тақдирда уларни мазкур рўйхатдан ўз вақтида чиқариб ташлаш амалиёти тўғри йўлга қўйилган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида ППХ ходимлари томонидан 131 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланди.






