Интернет тармоғида Ички ишлар Вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновга фуқаро С.Н.Юлдашев томонидан “Ҳеч ким авария бўлай деб йўлга чиқмайди” сарлавҳали очиқ хат эълон қилинган эди.
Аслида ҳолат қандай бўлган? Қашқадарё вилояти ИИБ қуйидагича изоҳлади.
2019 йил 08 сентябрь куни соат 14-30 ларда фуқаро С.Н.Юлдашев ўз бошқарувидаги “Эпика” русумли, 01 Т 606 КА давлат рақам белгили автомашинасида Яккабоғ туманига тўйга келган. Тўйда бироз спиртли ичимлик истеъмол қилиб, “Шаҳрисабз-Қарши” йўналишининг “Амир Темур” кўчалари билан кесишган чорраҳасигача ҳаракатланиб бориб, ушбу чорраҳадаги светафорнинг қизил чироғи ишорасида тўхтаб турган фуқаро Э.Мусаев бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли, 70 R 351 NA давлат рақамли автомашинани орқасидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙПХ инспекторлари воқеа жойига борилганда ҳеч ким йўқ бўлган. Шундан сўнг Яккабоғ тумани “Ўз” қишлоғи бўйлаб ҳаракатланиши давомида йўл четидаги автосервис олдида техник шикастланган “Эпика” ва “Ласетти” русумли транспорт воситалари турганлигини кўриб олдига боришган. Шу вақт “Эпика” русумли автомашина ҳаракатланишни бошлаган. Автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчиси билан суҳбатлашиш вақтида ундан спиртли ичимлик ҳиди келиб турганлиги маълум бўлган. Ҳайдовчи ўзини 1953 йилда туғилган С.Юлдашев эканлигини маълум қилган. “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси “Эпика” русумли автомашина ҳайдовчиси билан ЙТҲдан сўнг келишиб олишганлигини, бироқ у таъмирга ёрдам бермасдан қочиб кетмоқчи бўлаётганлиги, шу сабабли ўрнатилган тартибда чора кўришни сўраганидан сўнг, фуқаро С.Н.Юлдашевни нарколог шифокор кўригидан ўтказишганлигини, унга “мастлик” ташхиси қўйилгач, иккалла транспорт воситаси ҳам жарима майдонига жойлаштирилган.
Ушбу содир этилган йўл-транспорт ҳодисасини ЙПХ инспекторлари сафдор М.Д ва Б.Э. лар холислар иштирокида тегишли тартибда кўздан кечириб, қонун талаблари доирасида процессуал тартибда расмийлаштиришган. Ушбу содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари ва йўловчилар тан жароҳати олишмаган.
Судга оид автотехника экспертизаси мутахассислари томонидан берилган хулосага кўра “Эпика” русумли, 01 Т 606 КА давлат рақамли автомашина ҳайдовчиси “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 73-банди талаблари, яъни “ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган оралиқ масофани сақлаши керак” деган қоидани бузганлиги, “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига амал қилиб ҳаракатлангани аниқланган.
“Эпика” русумли транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган вақтда С.Н.Юлдашев ичида бўлган қўл соатини, ёнида бўлган бўлган йўловчиси эса мобиль телефонини олиб кетишганлигини, машинани ўзлари калит билан қулфлашганлигини, С.Н.Юлдашев жарима майдонига бориш вақтида ва нарколог кўридан ўтиш вақтида ички ишлар ходимларини хақорат қилганлигини, бу ҳолатни ички ишлар органлари ходимлари ҳолатни ўзларининг мобил телефонида видеотасвирга олишган.
Ушбу ҳолат Маъмурий ишлар бўйича Яккабоғ туман судида кўрилиб, ҳуқуқбузар С.Н.Юлдашевга бир ярим йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 4 460 000 сўм жарима жазоси тайинланди.






