АсосийJamiyat

Фуқаронинг паспорти қаерга йўқолган? ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси жавоб берди

'Фуқаронинг паспорти қаерга йўқолган? ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси жавоб берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!”  деган сарлавҳаси билан мурожаат қилган эди. 

Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ушбу мурожаатни ўрганиб, қуйидагича муносабат билдирди. 

Аниқланишича, Бердиалиева Умида Ҳасановна 05.11.1989 йилда Китоб туманида туғилган, Китоб тумани Бектемир қишлоғида паспорт рўйхатидан ўтган. Фуқаро У.Ҳ.Бердиалиевага 1989 йил 26 декабрь куни берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига асосан Китоб тумани ИИБ томонидан 2007 йил 27 январь куни  Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилган. Ушбу паспортини амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, Китоб тумани ИИБ томонидан 2015 йил 16 март куни биометрик паспортга алмаштирилган.  Фуқаро ушбу паспортини йўқотганлиги сабабли 2017 йил 10 апрель куни биометрик паспортга алмаштириб берилган.  Ушбу фуқаролик паспортини яроқсиз ҳолатга келтирганлиги сабабли 2019 йил 18 март куни  биометрик паспортга алмаштириб берилганлиги маълум бўлди.

Фуқаро У.Ҳ.Бердиалиева хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ М ва ФР бўлинмасига 2019 йил 10 сентябрь куни мурожаат қилган. Шу куни электрон талабнома шакллантирилиб, 2019 йил 11 сентябрь куни электрон канал орқали ваколатли идораларнинг фикр-мулоҳазасини олиш учун юборилганлиги, 2019 йил 15 ноябрь куни ваколатли идоралар текширувни якунлаганлигидан сўнг, 2019 йил 17 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан фуқаро У.Ҳ.Бердиалиева номига  хорижга чиқиш биометрик паспорти ёзилиб, махсус почта орқали юборилган. 2019 йил 19 ноябрь куни фуқаро У.Ҳ.Бердиалиеванинг хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқарога тақдим этиш учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига келиб тушганлиги, шу куннинг ўзида хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб кетиш тўғрисида фуқаро У.Ҳ.Бердиалиевага СМС хабарнома юборилганлигини маълум қиламиз.

Фуқаро У.Ҳ.Бердиалиеванинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ички ишлар органларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра белгиланган муддатда тайёр бўлмаганлигини маълум қиламиз. 

    Бошқа янгиликлар