Telegram мессенджеридаги каналлардан бирида Сергели туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот тарқалмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор ўрганилиб, вазият бўйича маълум қилинди.
Унга кўра, 20-ноябрь куни тахминан соат 18.30 да Сергели тумани Қипчоқ кўчасида “Матиз” ҳайдовчиси 71 ёшли ҳайдовчиси С.Г. пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида 50 ёшли Н.З. тан жароҳатлари олган бўлиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.
ЙТҲ сабаби: ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолган.






