АсосийJamiyat

1355 та қўшма рейд Қашқадарёда 3617 та лицензиясиз фаолиятни аниқлади

'1355 та қўшма рейд Қашқадарёда 3617 та лицензиясиз фаолиятни аниқлади'ning rasmi

Қашқадарё транспорт бошқармаси ва вилоят ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган 1355 та қўшма рейд тадбирларида 3617 та лицензиясиз фаолият юритиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Аниқланган ҳолатларда ҳайдовчилар 294 та ҳолатда юк ташиш қоидасини бузган бўлса, 3323 та ҳолатда лицензиясиз йўловчи ташиган. Натижада 3456 та расмийлаштирилган маъмурий ишларда 3420 нафар ҳайдовчига нисбатан 1 миллиард 596 миллион сўм жарима қўлланилган. Қолган 1512 та маъмурий иш амалдаги қонунчилигимизга асосан, ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган муддатлар берилиб, лицензия варақаси олганлиги муносабати билан огоҳлантириш асосида маъмурий иш тугатилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида лицензия олувчи ҳайдовчилардан 834 миллион 909 минг сўм йиғим, 6 миллиард 537 миллион сўмлик давлат божи ундирилган.

    Бошқа янгиликлар