2018-йилнинг май ойида оилавий шароити туфайли Феруза Исломова хорижга кетиши ва у ерда ишлаши керак бўлади. 3 ёшли фарзандини онаси Ўлмасхон Исломовага бериб ўзи Россия Федерациясига ишлаш учун кетади. Аммо ҳалигача Мафтунанинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси йўқ. Ҳозирда у 4 ёшда. Уни яхши тарбиялаш мақсадида бувси Ўлмасхон опа Мафтунани мактабгача таълим муассасасига олиб боради. Бироқ, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси йўқлиги учун МТТ уни табиясига олмайди. Иложсиз қолган Ўлмасхон Исломова туман адлия бўлимига мурожаат қилади. Риштон тумани адлия бўлимида Ўлмасхон аянинг кўнглига нур кирди. Зудлик билан аяга ҳуқуқий тушунча берилиб, Мафтунанинг ҳужжатлари тайёрланди. Тез кунда Фуқаролик ишлари буйича Риштон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиб, 4 ёшлик Мафтунга туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олинади.






