Ўзгидромет “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидаги об-ҳаво юзасидан шторм огоҳлантириш берди.
2019 йил 21-25 ноябрда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасаяди, шамол секундига 17-22 м тезликда эсади.
21-23 ноябрда ҳарорат 3-5 даража совуққача, 24-25 ноябрда 8-13 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлади.






