Бизнес-омбудсман Самарқанд вилоят ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганди.
Текшириш жараёнида аниқланишича, бошқарманинг 5 нафар ходими томонидан Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига зид равишда фермер хўжаликлари фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан Самарқанд вилоят ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бошқармасининг ушбу 5 нафар ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасида назарда тутилган қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилди.
Натижада бошқарманинг бу ходимлари – Ш.Т. ва К.У.га 2027300 сўмдан, Т.И., М.У. ва Ш.К.га 810920 сўмдан жарима қўлланилди.






