АсосийJinoyat

Автомобиль олиб бераман деб 61 нафар фуқаронинг пулини “еган” “лизингчилар” аниқланди

'Автомобиль олиб бераман деб 61 нафар фуқаронинг пулини “еган” “лизингчилар” аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарни кредит ва лизинг шартномалари асосида олиб бериш ҳақида фуқароларни алдаган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.U.G.” МЧЖтаъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.лар олдиндан бириктириб, 61 нафар фуқароларнинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Текширувда Ш.О. ва И.Ф.лар фаолияти давомида, Ш.О.нинг турмуш ўртоғининг номига “Laсetti”, “Cobalt”, “Nexia-3”, “Spark” ва “Damas” русумли жами 13 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари фош этилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, “A.U.G.” МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар