Бироз аввал ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Қарши шаҳри 7-миттитумани ҳудудида ичимлик суви берилмаётгани ҳақида хабар қолдирганди.
Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ўтказилди. Қарши шаҳар “Сувоқова” ташкилоти раҳбариятининг маълум қилишича, 7-миттитуман ҳудудида жойлашган, еростидан ўтган 426 мм.ли ичимлик суви тармоғида авария ҳолати юз берган. Қувур ёрилгани сабаб 7-, 8-, 9-, 10-, 14-, 15-, 20-, 21-сонли кўп қаватли уйлар учун таъминот вақтинча тўхтатиб қўйилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур авария ҳудудига зарур технника воситалари ва мутахассислар жалб қилинган. Аниқланган камчиликни бартараф этиш чораси кўрилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, кеч соат 18:00 да аҳолига ичимлик суви узатиш қайта йўлга қўйилади.
Қарши шаҳар “Сувоқова” ташкилоти ушбу ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати






