Ширин шаҳрининг “Фарҳод” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Тожибоеванинг хонадони электр энергия тармоғидан узилган ва тармоққа қайта уланиш учун тўловлар амалга оширилмаган эди.
Худди шу каби ҳолат “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Абдусаломовнинг хонадонида ҳам аниқланган. Аммо хонадоннинг иқтисодий шароити бу тўловларни амалга оширишга қодир эмас. Қонуний талабни ўз муддатида бажариш МИБчиларнинг вазифаси. Шундай вазиятда улар маҳалла фуқаролар йиғини раисига учрашишди. Маҳалла фаоллари шаҳарда фаолият юритаётган тадбиркор Дилшод Ҳабибовга ҳолатни тушунтиришди.
Тадбиркор иккала хонадонни тармоққа қайта уланиш учун тўланиши мажбур бўлган жами 892 минг сўмни саховат йўлида тўлаб берди. Тармоққа қайта уланиши таъминланган икки хонадоннинг қувончларини сўз билан тасвирлаш мушкул.






