АсосийJamiyat

Мактабларда реконструкция ва таъмирлаш ишлари исталган вақт бошланиши мумкин

'Мактабларда реконструкция ва таъмирлаш ишлари исталган вақт бошланиши мумкин'ning rasmi

2019-2020 ўқув йили бошланганидан сўнг мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги баъзи мактаблар реконструкция ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган.

Маҳаллий ҳокимиятлар мактабларда реконструкция ва таъмирлаш ишларини молиялаш ва пудрат ташкилотлари тасдиқланганидан кейин олиб боради. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари исталган вақт бошланиши мумкин ва бу албатта ўқитувчи, ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига ноқулайликлар туғдиради, дея хабар беради ХТВ мабуот котиби.

    Бошқа янгиликлар