АсосийJamiyat

Наманган вилоятида яна 3 нафар фуқаро ис газидан вофот этди

'Наманган вилоятида яна 3 нафар фуқаро ис газидан вофот этди'ning rasmi

Наманган вилояти Уйчи туманида 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этди.

Бу фуқаролар Наманган вилояти Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда яшаган. Уларнинг хонадонида содир бўлган ходиса тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, мудҳиш ҳодиса бугун, 17 ноябрь куни соат 03:10ларда содир бўлган. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этган. Хонадон соҳиби эса туман шифохонасига ётқизилган.

Газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани мазкур мудҳиш ҳодисага сабаб бўлган.

Аниқланишича, хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб, уй ичида фойдаланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз сайтимиз орқали шу ойнинг ўзида ис газидан Жиззахда, Қашқадарёда, Самарқандда фуқаролар ис газидан заҳарлангани тўғрисидаги хабарлар эълон қилинган эди.

ФВВ фуқаролардан кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилишни, қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланмасликни сўрайди. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлар ушбу мақолада батафсил баён этилган.

Бошқа янгиликлар