Бугун Марказий Сайлов Комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни расман рўйхатга олди.
Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг "Пресс қаҳва" сиёсий дебатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва партиялар вакиллари иштирок этди.
"Ўтган йили ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистондаги оилаларига 5.1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини юборган". Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов маълумот берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Эркин Мухиддиновнинг айтишича, Ўзбекистон Республикасида энг кўп ишсиз фуқаролар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилади.






