АсосийJamiyat

Ўзбекистонда биринчи "Олтин" сертификат қўшма корхонага топширилди

'Ўзбекистонда биринчи "Олтин" сертификат қўшма корхонага топширилди'ning rasmi

TÜV International Certification халқаро сертификатлаштириш идораси томонидан «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонасига "Олтин" сертификатининг тантанали топшириш тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз"АЖ маълум қилди.

Сертификат сертификатлаштириш идораси директори Риад Ибрагимов томонидан қўшма корхона бош директори жаноб Ли Лин ва қўшма корхона бош директорининг биринчи ўринбосари жаноб Латипов Собир Исаевичга тақдим этилди.

Ходимларнинг мақсадли меҳнатлари туфайли қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биринчи бўлиб ISO 45001:2018 сертификатини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

«Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонасининг асосий фаолияти Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой трансмиллий газ қувурининг қисми бўлган Ўзбекистон-Хитой газ қувурини қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат.

Барқарор ривожланиш, меҳнат хавфсизлиги ва келажак авлодларга ғамхўрлик қилиш мақсадида, «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси ISO 9001:2015 (сифат менежменти тизими), ISO 14001:2015 (экологик менежмент тизими) ва ISO 45001: 2018 (соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги тизими) халқаро стандартлари бўйича сертификатлашдан муваффақиятли ўтди. Деярли фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ қўшма корхона юқори сифатли, хавфсиз ва экологик тоза ишлаб чиқариш объектлари стандартларига мос, интеграциялашган бошқарув тизимини яратди.

Германия аккредитация ва сертификатлаштириш «TUV International Certification ва SERT Management» идораси рейтингига кўра, Ўзбекистон-Хитой «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бешлик қаторидан ўрин олиб, “Олтин” сертифактга сазовор бўлган.

CERT INTERNATIONAL Европа сертификатлаш идораси рейтингида қўшма корхона ISO 45001: 2018 халқаро сертификатини олишда дунёдаги биринчи учликка кирди.

    Бошқа янгиликлар