АсосийJamiyat

Фарғонада “Камаз” қарама-қарши йўлдаги “Нексия”га бориб урилди. Қурбонлар бор

'Фарғонада “Камаз” қарама-қарши йўлдаги “Нексия”га бориб урилди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Фарғона вилоятида юк машинаси билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, Кеча, 14 ноябрь куни соат 10:00 ларда Ю.Мелиқўзиев “Камаз” русумли автомашинасини Ўзбекистон тумани, “Яккатут-Ўқчи” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетади.

Натижада, О.Тохиров бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинанинг олд қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Маълум бўлишича, “Nexia” йуловчилари Қ.Тохиров (1961 й.т.) ва Х.Отажоновалар (1960 й.т.) ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа янгиликлар