АсосийJamiyat

Тошкентда яқин 24 соат ичида 4 та ёнғин бўлди

'Тошкентда яқин 24 соат ичида 4 та ёнғин бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди. 

Шулардан 2 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ. Ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шулардан эътиборга молик бўлган ёнғин, бугун, 15 ноябрь тонгида соат 04:42да, Яшнобод тумани, С.Азимов 1-тор кўчаси 16/1-уйда содир бўлди.

Уйнинг том қисми 60 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан уйнинг 120 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 04:48да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 05:07да қуршаб олиниб, соат 05:29да бартараф этилган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади

    Бошқа янгиликлар