Ҳозиргина якунига етган Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида "замҳоким" ва журналист ўртасидаги масалага ойдиндик киритилмади. Саволлар очиқ қолди. "замҳоким" Ваҳобов журналистга туҳмат қилаяптими ёки журналист Исроилов ҳақиқатдан ҳам Ваҳобовдан пора эвазига Тошкент шаҳридан 1 гектарли ер илтимос қилганми? Савол жуда оддий. Исботларни келтирганда ечим топиш ҳам жуда жўн. Лекин нега бу иш пайсалга солинаяпти? Масъуллардан изоҳ кутамиз...






