АсосийJamiyat

Шоколадга бурканган “Nexia-R3”

'Шоколадга бурканган “Nexia-R3”'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги “ширин” ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Фарҳод Каримов хабар берди.

“Дўстлик-Андижон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Э.Шбошқарувидаги“Nexia-R3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. 

Натижада эса автотраспорт воситасининг салон қисми ҳамда юкхонаси йўловчи фуқаро Д.Фга тегишли бўлган умумий қиймати қарийб 10 миллион сўмлик хеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган “Ibon Fruity”, “Медунок”ҳамда “Сладкое” номли шоколадларга бурканганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона боқшармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар