Барчамизга маълумки, депутатнинг асосий вазифаларидан бири сайловчилардан тушган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўришдан, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишдан иборат.
Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётига молик бўлган муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича халқ вакилларининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Улар фуқароларнинг Шунингдек, ҳозирги кунда депутатлар аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни ўрганишга ва уларни бартараф этишга алоҳида аҳамият қаратишмоқда.
Биргина мисол тариқасида оладиган бўлсак, “Адолат” СДП депутати Мирлазиз Саидов томонидан Сергели туманида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан тумандаги бир қатор таъмирталаб кўчалар асфалт қилинди, уйларнинг том қисми ёпилди, ёрдамга мухтож бўлган фуқароларни қийнаётган масалалрга ечим топилди.
Хусусан, Нилуфар 3-тор, Дарёбўйи 4-тор, Мосатрят 13-тор кўчаларда йўллар яроқсиз холга келиб қолган эди, депутат ташаббуси билан ушбу кўчаларга аҳолига қулайликлар яратиш учун асфалт ётқизилди, яна бир қатор кўчаларда жараён хали давом этмоқда.
Бундан ташқари Нилуфар 3-тор кўчасидаги таъмир-талаб бозорча 20 ўриндиққа мўлжалланган ҳолда янги ремонт ҳолатидан чиқарилди. Ташландиқ холдаги ер таъмирланиб, болалар учун мини фудбол стадиони қуриб фойдаланишга топширилди.
Қолаверса, ушбу кўчадаги 7 та уйнинг том қисми ёпилди ва фасад қисми дисерватция қилинди.
Шу ўринда депутат томонидан қийналган ёрдамга муҳтож оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам ташиллаштирилди. Бу каби фаол депутатлар фаолияти фуқароларнинг оғирини енгил қилибгина қолмай жамиятимизнинг ҳам кўплаб муаммоларини ҳал этмоқда.






