Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан Оҳангарон туман Халқ таълими бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, "O.S.I." МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар тумандаги 27-сонли умумтаълим мактаб биносининг қурилиши учун ажратилган бюджет маблағларидан 114,4 млн. сўмини амалда бажарилмаган қурилиш ва монтаж ишларини далолатномаларга қўшиб ёзиш орқали талон-торож қилинганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати darakchi.uz сайтига маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан "O.S.I" МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда






