АсосийJamiyat

“Аукционда сотилган ферма машмашаси. Тадбиркор ҳозир нега қамоқда?” мақоласига тегишли идора ўз муносабатини билдирди

'“Аукционда сотилган ферма машмашаси. Тадбиркор ҳозир нега қамоқда?” мақоласига тегишли идора ўз муносабатини билдирди'ning rasmi

ОАВда “Аукционда сотилган ферма машмашаси. Тадбиркор ҳозир нега қамоқда?" дея номланган мақола эълон қилинган эди. Ҳолат юзасидан «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК муносабат билдирди. 

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК  ўз муносабатида ОАВ, жумладан, ижтимоий тармоқларда электрон онлайн-аукционларда сотиб олинган мол-мулклар билан боғлиқ баҳсли жараёнлар, ғолиб билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келаётганини қайд этилиши “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ўтказилаётган шаффоф ҳамда очиқ аукционларга нисбатан аҳоли ўртасида салбий қарашлар ва шубҳали фикрларнинг юзага келишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

Мақолада келтирилган ҳолат юзасидан  ДУКнинг муносабати қуйидагича. 

"МИБ Олтинкўл туман бўлими қарори билан 200 миллион сўм бошланғич нарх белгиланган “Arg’umon oltinko’l” фермер хўжалигига тегишли бино-иншоотлар электрон савдо майдончасига сотиш учун жойлаштирилган. Очиқликни таъминлаш мақсадида ушбу лот хабарномаси 15 кун давомида барча фуқаролар учун ариза бериш имконияти яратилган ҳолда e-auksion.uz сайтига қўйилган.

2019 йил 3 июнь куни нархи ошиб бориш тартибида ўтказилган аукцион савдосида 3 нафар иштирокчи қатнашган. Муросасиз ўтган аукционда лот бошланғич нархи қарийб 11 қадамга оширилиб, натижада 326 миллион сўмга сотиб олишни таклиф қилган “Yuksak Brok Invest” МЧЖ аукцион ғолиби деб топилган ва ғолибга баённома расмийлаштириб берилган.

Марказ Низом асосида ўтказилган ҳар бир аукционнинг инсофли ғолиби манфаатлари ҳимоя қилиниши тарафдоридир.

Шу билан биргаликда, юқорида келтирилган Низомда аукцион объекти билан боғлиқ бўлган масалалар ва низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатлари ҳамда электрон онлайн-аукционда олди-сотди шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган ҳамда мулк инсофли эгалловчи томонидан ҳақ тўлаб олинган ҳолларда талаб қилиб олишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, Марказ томонидан “Yuksak Brok Invest” МЧЖ номига берилган баённома 2019 йил 26 сентябрда Асака туманлараро иқтисодий суди қарори билан бекор қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аукционгача бўлган, аукцион жараёни ва аукциондан кейинги ҳолатларда қонунда белгиланган талабларга амал қилмаслик, уларни қўпол равишда бузиш, ғолиблик баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш каби ҳолатларда айбдор тарафлари ҳаракатлари чуқур ўрганилиши ва тегишли хулосалар чиқарилиши лозим деб биламиз."

    Бошқа янгиликлар