Хоразмлик фаол журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Ижтимоий тармоқларда эса журналистнинг ўлими уюштирилгани ҳақида турли "постлар" қолдирила бошланганди. Бош прокуратура эса бу ҳолатга аниқлик киритганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати ҳам четда томошабин бўлиб турмоқчи эмас. Гап шундаки, Хоразм вилояти “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ноўрин хабарларга ойдинлик киритиш ҳамда асл ҳолатни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакилларини эртага матбуот анжуманига таклиф этди.
Унда Ички ишлар вазирлиги ва Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси мутассади ходимлари иштирок этиши кўзда тутилган.
“Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовнинг вафоти билан боғлиқ барчани қизиқтирган саволларга эртага сайтимиз орқали жавоб топишингиз мумкин.






