АсосийJamiyat

"Агробанк" рейтинги, тизимдаги коррупциялар ва қайтарилмаётган кредитлар ҳақида маълумот берилди

'"Агробанк" рейтинги, тизимдаги коррупциялар ва қайтарилмаётган кредитлар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

5 ноябрь куни Ўзбекистон Алоқа ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Агробанк" АТБ мутасаддилари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур банк фаолиятига доир қилинган ишлар ҳақида маълумотлар берилди ва журналистлар саволларига жавоблар қайтарилди.

- Нега сўнгги пайтларда "Агробанк" фаолияти билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар кўп учрамоқда? Бунга мисол қилиб, Андижон вилояти Избоскан туманидаги банк ҳодимининг ёки Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани банк филиали раҳбари фаолияти билан боғлиқ коррупцион ҳолатларни айтиш мумкин. 

Илёс Омонов, "Агробанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари:

- Сиз ҳақсиз. Сиз айтган ҳудудлардаги масаларни ўрганишда шахсан ўзим иштирок этганман. Энди гуруч курмаксиз бўлмайди. Биз имкон қадар соҳадаги бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ҳуқуқбузарлик содир этганларни аниқлаб, жазо чораларини қўллаяпмиз.

- "Агробанк" фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатадими? 

- Йўқ. Ҳозирда банкимиз томонидан турли шаклдаги кредитлар бериш йўлга қўилган. Банкимизни бемалол универсал банк деб айта оламиз.

- Аҳолидан кредитларни қайтаришда муаммолар юзага келмаяптими? Қайтарилмай қолган кредитлар миқдори қанча?

- 2018 йилдан 250 миллион сўм, 2019 йилда эса 1 миллиард сўм маблағ қайтарилиши кечиктирилмоқда. Лекин бу катта муаммо эмас. Ҳаммасини қайтариб оламиз.  Шуни мамнуният билан айтишим мумкинки, банкимиз Республика миқёсидаги филиаллар сони бўйича 2-ўринда туради. Жами 178 та филиаллар республика бўйлаб аҳолига хизмат кўрсатади.

 

    Бошқа янгиликлар