“Ўзстандарт” агентлигининг хабарига кўра, “VENTE TRADE” CO. LTD корхонаси (Таиланд давлати) томонидан ишлаб чиқарилган, енгил сиропда консерваланган “Marinelle” халқа шаклидаги ананас маҳсулотини мувофиқлигини баҳолаш жараёнида қуруқ моддалар миқдори кўрсатгичи бўйича ГОСТ 33443-2015 “Консервы. Фрукты в сиропе. Общие технические условия” давлатлараро стандарти талабларига номувофиқлиги аниқланди.
Ҳурматли истеъмолчилар юқорида номи келтирилган “Marinelle” маҳсулотини харид қилишда сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатини талаб қилишингиз тавсия этилади.






