АсосийJamiyat

"Қашқадарёда хотин-қизларнинг арзон уй-жой билан таъминланиш даражаси қониқарсиз!"

'"Қашқадарёда хотин-қизларнинг арзон уй-жой билан таъминланиш даражаси қониқарсиз!"'ning rasmi

Қашқадарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров facebookдаги саҳифасида маълум қилишича, Қашқадарё вилоятида хотин–қизларни арзон уй–жойлар билан таъминлаш бўйича ишлар қониқарсиз. Бунинг учун биринчи тўлов ва ночор оилаларни таъмирлаш учун давлат томонидан ажратилган 7 млрд сўм маблағ ишлатилмай қолган. Бунинг натижасида уй–жойга муҳтож 400 дан зиёд фуқароларнинг муаммолари ечилмай келмоқда. Миришкор туманида бирорта арзон уй–жой қурилмаган. Қарши шаҳрида 42 та хонадонга мўлжалланган арзон уйлар тез кунда фойдаланишга топширилади. Шунингдек, йил якунига кўра Қарши, Яккабоғ, Нишон ва Касби туманларида ҳам ана шундай уйлар ўз эгаларига берилади. Мазкур масала бўйича масъул бўлган маҳаллий ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари муаммога тезда ечим топмаса уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

    Бошқа янгиликлар