АсосийJamiyat

Ноёб жонивор ва ўсимликларни асраб қолиш учун Қуйи Амударё биорезерватига ёрдам керак

'Ноёб жонивор ва ўсимликларни асраб қолиш учун Қуйи Амударё биорезерватига ёрдам керак'ning rasmi

68 минг 717 гектар майдонни эгаллаган Амударё биосфера резервати тўқайзорлари Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган бўлиб, улар Ўзбекистондаги қолган барча тўқайзорларнинг 75 фоизини ва Марказий Осиё тўқайзорларининг 20 фоизини ташкил этади. Тўқайзорлар табиий озуқа захирасига бой бўлгани боис ёввойи ҳайвонларнинг кўплаб турларига макондир. Бугунги кунда биосфера резервати ҳудудида умуртқали жониворларнинг 356 тури, шу жумладан, балиқларнинг 43, судралиб юрувчиларнинг салкам 30, қушларнинг 246, сут эмизувчиларнинг 36 тури рўйхатга олинган бўлса, ўсимликларнинг 419 хили учрайди. Уларнинг аксарияти Қизил Китобга киритилган.

Сутэмизувчи жониворларнинг энг чиройлиси – хонгули, яъни Бухоро буғуси Марказий Осиё бўйича энг кўп ушбу ҳудудда учрайди. Бу ноёб жониворлар сони 10 йил вақт ичида 2 жуфтдан салкам 1000 бошга етган. 

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таъкидлашича, асосий муаммо сув етишмовчилигида. Амударёнинг саёзлашиб қолгани боис биорезерватга сув чиқариш учун маблағ зарур экан. Ходимларнинг айтишича, насос бор, аммо 2 км. жойдан электр симини тортиб келиш учун ҳомий керак. Улар ноёб ҳудуднинг ноёб жонивор ва ўсимликларини асраб қолиш учун Қуйи Амударё биорезерватига ёрдам бера оладиган табаитни севувчи, келгуси авлодга қолдиришга, савобга ўз ҳисасини қўшишга тайёр тадбиркорларимиз топилиб қолишидан умидвор...

    Бошқа янгиликлар