АсосийJamiyat

Навоийда сувдан эркак кишининг жасади топилди

'Навоийда сувдан эркак кишининг жасади топилди'ning rasmi

 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани «Совунгар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқдан 35–40 ёшлардаги эркак кишининг жасади топилди, дея хабар қилмоқда postda.uz.

Ташқи кўринишидан ҳеч қандай жароҳат топилмаган жасад тиббий экспертизадан ўтказилганда фуқаро «юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия»дан вафот этгани аниқланди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида унинг шахси аниқланди. У «Ромитан» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1977 йилда туғилган Д. В. бўлиб чиқди.

Айни пайтда унинг сувга қандай тушиб кетгани, жиноят аломатлари бор-йўқлиги юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар