АсосийJinoyat

Шимолий Осетияда Ўзбекистон фуқароси 7 ёшли қизни зўрлаганлиги хабар қилинди

'Шимолий Осетияда Ўзбекистон фуқароси 7 ёшли қизни зўрлаганлиги хабар қилинди'ning rasmi

Шимолий Осетияда ёш болани зўрлаганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ҳодиса 28 октябрь куни Октябрьское аҳоли яшаш пунктида содир бўлган, дея хабар беради REGNUM АА ҳудудий тергов қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Эркак эрталаб кўп қавватли уйнинг йўлагига 7 яшар қизнинг ортидан кириб, унинг ҳимоясиз эканлигидан фойдаланиб жинсий зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган ҳамда воқеа жойидан яширинган.

Полиция ходимлари жиноятни содир этганликда гумонланувчини қидириб топди. Унга нисбатан ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатлари амалга оширганлик бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Эркак ҳозирда ҳибсда. Таргов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар