АсосийJinoyat

Фитнес марказда пул ўғирланмоқда

'Фитнес марказда пул ўғирланмоқда'ning rasmi

Пойтахтда фитнес-марказ қатнашчисидан пул ўғирлаганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди

Аниқланишича, 1-ноябрь куни соат 18.30 да Шайхонтохур туманида 34 ёшли Жонибек С. фитнес-клублардан бирининг кийиниш хонасида бўла туриб, 36 ёшли Бехзод Р.га тегишли барсеткадан 4100 АҚШ доллари ва 1.100.000 сўм ўғирлаган ва воқеа жойидан яширинган. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси — “Ўғрилик” бўйича жиноий иш қўзғатилди. Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида гумонланувчи қўлга олинди.

Бошқа янгиликлар