АсосийJamiyat

ФВВ ҳайдовчиларни “Қамчиқ” довонида огоҳ бўлишга чақирди

'ФВВ ҳайдовчиларни “Қамчиқ” довонида огоҳ бўлишга чақирди'ning rasmi

Куз-қиш мавсуми кириб келиши муносабати билан А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилиши (қисқа муддатли ёмғир ва қор ёғиши) мумкин.

ФВВ йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин бир нечта мутахассис тавсияларига эътибор қаратишни сўраган.

Хусусан, автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш, довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш, автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш сўралади. 

Бундан ташқари ҳайдовчиларга “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари, вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши тавсия этилган.

Шу ўринда ФВВ “Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмининг 95 146-87-08 телефон рақамини ёзиб қолдирган.

“Ўзингиз ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйманг!”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар