АсосийJamiyat

Тошкентда фарзандини ўқишга “киритиб қўювчилар”га ишонган аёл катта пулга тушди

'Тошкентда фарзандини ўқишга “киритиб қўювчилар”га ишонган аёл катта пулга тушди'ning rasmi

Тошкентда аёл ўғлини академияга ва қизини мактабга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсга алданди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди

Келтирилишича, Бектемир тумани ИИО ФМБга 37 ёшли Шахноза И. мурожаат қилган. Унинг мурожаатидан маълум бўлишича, жорий йилнинг май ойи ўрталарида 29 ёшли Муҳаммат М. унга ўғлини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга киришида ёрдам бериб, қизи ва жиянини мактабга ўқишга киритишини ваъда қилган. Ўзининг “хизматлари” учун у Шахнозадан 1900 АҚШ доллари ва 3.500.000 сўм олган. Аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг! Масалангизни ҳал қилишда ваколати бўлмаган инсонларга ишонманг”, — дея огоҳлантирмоқда ИИББ

Бошқа янгиликлар