Тошкент шаҳар ИИББ расмий хабар беришича, 3-ноябрь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 17-октябрь куни тахминан соат 16.30 да 18 ёшли Асадбек Т., 17 ёшли Элдорбек С. ва 17 ёшли Шохрухбек К.лар интернет савдо майдонларидан бирида ўз мобиль телефонини сотувга қўйган 50 ёшли Муаттар А. билан телефон орқали боғланишган. Йигитлар аёлни телефонини харид қилишларига ва пулни пластик картасига кўчиришларига ишонтиришган. Бунинг учун улар Муаттар А.дан карта рақами ва тасдиқловчи кодни сўрашган. Уларга ишонган аёл барча маълумотлар етказган. Бундан фойдаланган ёшлар Муаттар А.нинг картасидан 427 125 сўм кўчириб олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Пластик картангиз маълумотлари ва кодларини нотаниш кимсаларга маълум қилманг. Огоҳ бўлинг! Ғаразгўйлар ишончингиздан фойдаланиб қолишлари мумкин.






