Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига "тажовузга вақт сарфламасликни" маслаҳат беради.
«ВКонтакте» шарҳлардаги ҳақоратларга қарши курашиш учун тажриба бошлади, дея хабар берилмоқда ижтимоий тармоқ ахборот хизматига асосланиб.
Келтирилишича, шарҳ ёзишда ҳақорат аломатлари бўлса, алгоритмлар уни аниқлайди. Агар ҳақоратли сўзлар аниқланса, фойдаланувчига "тажовузга вақт сарфламаслик ва ранжитадиган жумлалардан воз кечиш"ни таклиф қилади.
Функция тажриба доирасида йўлга қўйилди ва у бир кун давомида фойдаланилади.
Кейин «ВКонтакте» маъмурияти унинг нечоғлик самарадорлигини баҳолайди.






