34 ёшли “Агробанк” АТБ Янгиқўрғон филиали раҳбари нафақат пора олган, балки берган ҳам жиноий жавобгарликка тортилишидан бехабар кўринади...
Судланувчи 2018 йил 23 октябрда Наманган вилоят прокуратураси солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўлими катта прокурорига учрашади. Унинг иш юритувида бўлган Янгиқўрғон туман ДСИнинг 13 сентябрдаги бир МЧЖнинг банк ҳисоб варақлари бўйича чиқиш амалиётларини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги қарорни “Агробанк” АТБ Янгиқўрғон филиали томонидан ижро этилишининг қонунийлиги юзасидан ўтказилаётган текширишни ижобий ҳал қилиб беришни сўрайди.
"ЁРДАМ БЕРИНГ, ЭВАЗИГА 1.000 ДОЛЛАР БЕРАМАН, ДЕДИМ"
Судланувчи судда айбига тўла иқрор бўлган...
— “Агробанк” АТБ Янгиқўрғон филиалида 2004 йилдан буён ишлайман. 2018 йил 8 январда раҳбар бўлдим. МЧЖ ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман, банкда ҳисоб рақам очганини билмайман. Ҳатто раҳбарини ҳам кўрмаганман. Банкда ҳисоб рақам очганини Наманган вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори чақирганида билдим. Банкда ҳисоб рақам очиш банк бош ҳисобчисининг вазифаси. Жамиятнинг иккиламчи ҳисоб рақами очилганидан хабарим йўқ. Бу ҳақда ҳам вилоят прокуратурасига келганимда билдим. Янгиқўрғон туман ДСИнинг 2018 йил 13 сентябрдаги МЧЖ ҳисоб рақамини ёпиш ҳақидаги қарори ва алоқа хати билан танишмаганман. Ушбу қарор ва хат банкка келганидан хабарим йўқ. ДСИга жавоб хати беришда иш жойимда бўлмаганим сабаб, жавоб хатига ўринбосарим имзоқўйган. Кейинчалик банкда қолган хатнинг иккинчи нусхасига имзо қўйганман, ижрочи банк ҳисобчиси эди. У ДСИга жавоб хати тайёрлаб олиб кирган. Хатга имзо қўйиб берганман, лекин хат мазмуни билан танишмаганман. 2018 йил октябрнинг бошида Наманган вилоят прокуратураси бўлим прокурори иш юритувчи, банк бош ҳисобчиси ва мени Янгиқўрғон туман ДСИнинг 13 сентябрдаги МЧЖнинг ҳисоб варақлари бўйича чиқиш амалиётларини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги хати юзасидан чақирди. Шу куни катта прокурор барчадан тушунтириш хати олди. Шунингдек, унга ДСИнинг хати бўйича МЧЖнинг ҳисоб рақами ёпилгани бўйича Янгиқўрғон туман ДСИга берилган жавоб хатини тақдим қилдим. Сўнг иш жо йимга қайтдим. 22 октябрда мен ва банк ҳисобчисини яна чақирди.
Тобим қочяпти, машинангизни бериб турсангиз, кардиология марказига бориб келардим, – деди ҳисобчим. Рози бўлдим. Уни шифохонага юбориб, ўзим катта прокурорнинг олдига кирдим. Яна МЧЖ ҳисоб рақами бўйича тушунтириш хати ёздим.
Мижозни танимайман, банкдаги ҳисоб рақамида пул айлантирилмаган. Мижоз пул айланмаларини бошқа банкда амалга оширган. Ходимларимга қонуний ёрдам беринг, имкон қадар терговга камроқ чақиринг, эвазига 1.000 АҚШ доллари бераман, – дедим.
Ўйлаб кўраман, жавобини кейин айтаман, – деди катта прокурор.
Судда уч нафар гувоҳнинг кўрсатмасига кўра, катта прокурор раҳбарга қонуний чора кўришни сўраб вилоят прокурорига билдирги билан мурожаат қилган. Билдиргида кўрсатилган важларнинг қонунийлигини текшириш мақсадида вилоят прокуратураси, Наманган шаҳар ИИБ ЭКБ мутахассисидан иборат терговтезкор гуруҳи тузилган.
Режага кўра, 23 октябрда катта прокурор банк раҳбарига қўнғироқ қилади:
Тушликни бирга Намангандаги кафеда қиламиз.
Банк раҳбари айтилган кафега жой тайёрлатади, бирга тушлик қилишади.
Ишхонангизга ташлаб қўяман. Пулни йўлда бераман, – дейди банк раҳбари.
Шу ерда берасан,– деганидан сўнг банк раҳбари машинасидан1.000 АҚШ долларини олиб келади.
— Пулни конвертга солиб, курткамнинг чўнтагига солиб қўй, – дейди. Айтганини қилгач, орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Судда “катта прокурорга банк ходимларини сарсон қилмай, қонуний ёрдам қилиши учун пора сифатида бердим. Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман”, дея енгиллик сўради.
Судланувчининг айби, тўлиқ иқроридан ташқари, далиллар билан ҳам ўз исботини топган.
Хайрулло ҲАЗРАТҚУЛОВ, жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман суди раиси:
— Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман суди томонидан судланувчига ЖК 211моддасининг 1қисми билан ЖК 45моддасини қўллаб, 1 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравари миқдорида 16.587.000 сўм жарима жазоси тайинланди. ЖК 62моддаси тартибида 2018 йил 23 октябрь кунидан 2019 йил18 январь кунига қадар қамоқда сақланган 88 кунининг ҳар бир кунини энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тўлаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 46 баравари миқдорида 8.477.800 сўм жарима жазоси қолдирилди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






