АсосийJamiyat

“Ижодкор ўқитувчилар”нинг Таъсис кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

'“Ижодкор ўқитувчилар”нинг Таъсис кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Ховос шаҳарчасидаги “Темирйўлчилар Маданият саройи”да “Ижодкор ўқитувчилар”нинг Таъсис Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоятда ижод қилувчи 150 дан ортиқ ижодкор ўқитувчилар иштирок этиб, Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори, шоир Муҳаммад Исмоилни вилоят “Ижодкор ўқитувчилари” Кенгаши раиси этиб сайлади.

Тадбир доирасида “5 ташаббус” ижросини таъминлаш мақсадида Ховос тумани ўқитувчилари ва ўқувчиларининг бадиий, илмий, маърифий кўргазмалари, “Ўзбекнаво” вилоят бўлими мақомчилар ансамблининг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар