2019 йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида Самарқанд вилояти бўйича жами 1011 нафар қидирувда бўлган жиноятчилардан 280 нафари қўлга олинди. Ҳозирда яна 726 нафар шахсни қидирув ишлари давом эттирилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармасининг бизга берган маълумотига қараганда ўтган йилнинг шу даврида 1340 нафар қидирувда бўлган шахслардан 461 нафари ҳибсга олинган.
- Қидирувдаги шахсларнинг яқин қариндошлари билан олиб борилган суҳбат ва тушунтириш ишлари натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига 57 нафар қидирувдаги шахслар ўз ихтиёри билан келди, - дейди вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Фарход Хасанов. - 2018 йилнинг 10 ой давомида жами 156 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, жорий йилнинг шу даврида эса 93 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 63 тага кам деганидир.
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан МДҲ давлатларида Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 726 нафар қидирувдаги шахслардан, 89 нафари ушланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди ва Россиянинг вақтинча ушлаб туриш изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда уларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Россия Федерациясида 28, Қозоғистонда 6, Арманистонда 1 киши, шунингдек 2019 йилда бошқа давлатларда яшириниб юрган 52 нафар қидирувдаги шахслар аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига қайтарилган.






