АсосийJinoyat

Яна бир оилага тинчлик-хотиржамлик қайтди

'Яна бир оилага тинчлик-хотиржамлик қайтди'ning rasmi

Ҳаётнинг паст-баланд йўлларида бирга бўламиз, деб оила қурган кишилар баъзан ўзаро келишмай қолиб ажрашмоқчи бўлишади. Аммо, ўртада  дунёга келган болалар тақдири ҳаммани ҳам ўйлантиравермайди. Боласи келажаги учун қайғурадиган киши  хулоса чиқаришда шошилмайди. Ўйлаб кўриб ҳаракат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2018 йил 22 ноябрдаги суд буйруғига асосан қарздор  Икром Рўзиевичдан ундирувчи Меҳригул Сафарова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган  эди. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Вобкент туман бўлими иш юритувига 2018 йил 15 декабрда келиб тушган ва шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган.

Бўлим ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари томонидан ижро ҳужжати юзасидантушунтириш ишлари олиб борилди. Яхшилик йўлидаги саъй-ҳаракатлар самарасиз кетмади.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни ундирувчи М.Сафарова ва қарздор И.Рўзиев ўзаро ярашиб, биргаликда бир оила бўлиб яшаш истакларини билдиришди.Демак, яна бир оилага тинчлик, хотиржамлик қайтди. Яна икки нафар бола ота-онаси, бобо-бувиси билан бахтли яшайдиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар