Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 18.07.2019 йилдаги 11 та суд буйруқларига асосан Фарғона туманидаги “Чимён таъмирлаш механика заводи” МЧЖдан К.Тошматов, Х.Муҳамедов, Г.Асилов, Х.Самсақов, А.Алишев, З.Кардашхонов, А.Саибов, М.Мамадалиев, Ғ.Асилов, А.Жўраев,К.Тошматов жами 11 нафар жамият ишчилари фойдасига жами 148 млн. сўмлик иш ҳақларини ундириш белгиланган.
Мазкур суд буйруқларига асосан Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ишлари қўзғатилиб, бир иш юритувига бирлаштирилган ва зудлик билан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор “Чимён таъмирлаш механика заводи” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамлари аниқланиб, инкассо топшириқномаси қўйилган ҳамда 17.09.2019 йилда жамиятнинг банк ҳисоб рақамига келиб тушган маблағларнинг 148 млн. сўми 11 нафар ишчиларга жамиятнинг ўзида кассадан нақд шаклда олиниб, тарқатилган.
Жамият ишчилари иш берувчи томонидан бир неча ойлардан буён тўланмасдан келинаётган иш ҳақларини тўлиқ ундириб берилганлиги учун Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси ва барча раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.






