АсосийDunyo

Сўнгги 12 йилда 1010 журналист ўлдирилган

'Сўнгги 12 йилда 1010  журналист ўлдирилган'ning rasmi

2007 йилдан то шу кунга қадар сайёрамизда 1010 нафар журналист турли жиноятлар, ҳарбий ҳаракатлар ва бошқа ҳодисаларнинг қурбони бўлган.

            ЮНЕСКОда Халқаро журналистларга қарши жиноятларнинг жазосиз қолишига барҳам бериш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш ана шу маълумотни тақдим этди. Унинг баёнотида қайд этилишича, журналистларга қарши амалга оширилган  жиноий ҳаракатлар бу жамият тараққиётига қарши мудҳиш жиноятдир. “Агар уларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилмас экан, Ер юзида тартибсизлик, нотўғри ва нохолос маълумотларга тўлиб тошган муҳит ҳукмрон бўлади” – деди Гутерреш 

Маълумки, 2013 йил 2 ноябрь куни Малида икки нафар француз журналистининг ўлдирилиши сабабли ушбу кун БМТнинг 68,163-сонли резолюциясига биноан Халқаро журналистларга қарши жиноятларнинг жазосиз қолишига барҳам бериш куни деб эълон қилинган эди. Мазкур халқаро ҳужжатга кўра, БМТга аъзо барча давлатлар ўз ҳудудида журналистлар ва барча оммавий ахборот воситалари ходимларининг эркин фаолият юритиши, уларга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. 

            Антонио Гутеррешнинг таъкидлашича, айни пайтга қадар турли сабабларга кўра фожиали ҳалок бўлган журналистларнинг ўлими учун жавобгар кимсаларнинг 90 фоизи жазосиз қолмоқда. 

    Бошқа янгиликлар