АсосийJamiyat

“Адолат” СДП митингида талабалар “контракт” пули ва стипендия муаммосини илгари сурди

'“Адолат” СДП митингида талабалар “контракт” пули ва стипендия муаммосини илгари сурди'ning rasmi

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида “Адолат-ҳар бир инсон учун” шиори остида митинг ўтказди. 

Унда Олий мажлис депутатлари, партиянинг Тошкент шаҳар ва туман ташкилотлари раислари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, БПТ раислари, партия фаоллари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари,, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди. Митингда асосий эътибор талабалар томонидан ОТМ шартнома пуллари ва таълим тизмидаги камчиликларга қаратилди. 

Тадбирда сўзга чиққан партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда партия лидери Наримон Умаров барчани бирдамликка чақирди. Тадбирнинг асосий мақсади ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан партиянинг сайловолди дастуридаги асосий ғояларнинг халқ орасида кенг муҳокамасини таъминлаш, юқори савияда ўтказишдан иборат бўлди. 

Ташкил этилган намойиш жараёнида барча талабалар ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдирди. Тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ОТМда шартнома нархлари ва квота масалалари очиқ-ойдин муҳокама қилинди. 

Тадбир давомида партиянинг ушбу намойиши талабаларга қанот берганлиги қайд этилди. Бундан ташқари талабанинг билим савияси юқори бўлиши учун энг аввало, яхши кадрлар томонидан билим берилиши, етук кадрларнинг етишиб чиқиши Олий таълим тизимда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга боғлиқлиги таъкидланди. Бу борада ҳар бир ўқитувчи томонидан ўз касбини суистеъмол қилмаган ҳолда адолатли тарзда билим бериб борилиши лозим. Стипендияларнинг бир хил қилиб белгиланганлиги ўқишни истовчи, стипендия учун ҳаракат қиладиган боланинг савиясини тушириб юборишига сабаб бўлиши, жараённи мақбуллаштириш, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим тизими томонидан контракт нархлари ва стипендияларни меъёрига қўйишга ва квоталар тизимида энг катта қадамлардан бири бўлиши тўғрисидаги фикрлар тадбир иштирокчилари томонидан билдирилди. 

Митинг давомида ўзини Фурқат деб таништирган фуқаро белгиланган контракт нархларига ўз эътирозини билдирди. Контракт нархларини озроқ пасайтириш айни муддао бўлди. Агарда бир оиладан 3 нафар талаба ўқиётган бўлса, учинчи фарзанднинг шартнома пулини тўламаган ҳолда ўқишини белгилаш лозим. Шундагина жамиятимизда қийналган оилаларга нисбатан адолат ўрнатилади.

Ўзини Мафтуна деб таништирган  талаба томонидан Олий ўқув юртларида ўқув амалиёти соатларини кўпайтириш керак. Бунинг механизими сифатида талаба ҳафтада бир кунини корхона ва ташкилотда ўқув амалиётини бакалавр босқичининг 3, 4 чи курсларида  қатъий ўташи белгилаб қўйилса. 

 

    Бошқа янгиликлар