Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Зулфия номидаги Давлат мукофотига ҳужжат топшираётган қизлар учун расмий муносабат билан чиқди:
"Сўнгги кунларда қилинаётган мурожаатларнинг ҳар учтадан иккитаси албатта Зулфия номидаги Давлат мукофотига ҳужжатларни қабул қилиш тадбирларига доир бўлмоқда. Яширишнинг ҳожати йўқ: уларнинг аксариятида мазкур жараён ҳалоллик билан кечмаяпти, деган фикр устувор. Ҳар ким ўзининг ҳуқуқи бузилганини иддао қилади...
Вазиятнинг бирмунча эътиборталаб эканидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ҳужжатларни қабул қилишдан тортиб, лауреатлар номи эълон қилингунга бўлган жараёнда фақат битта омил: ҲАЛОЛЛИККА қатъий риоя қилинишини эслатиб ўтишни лозим топдик. Бу ҳақдаги туркум мақолалар www.wcu.uz расмий сайтимизда эълон қилинмоқда".






