АсосийJamiyat

Закотлар ҳисобидан 10 та талабанинг 189 млн. сўмлик шартнома пули тўланди

'Закотлар ҳисобидан 10 та талабанинг 189 млн. сўмлик шартнома пули тўланди'ning rasmi

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда. Шундай ишларда энг афзали талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб берилишидир. 

Жорий йилнинг октябрь ойида юртимизда фаолият олиб бораётган 10 та олий ва ўрта махсус ислом билим юртларининг 36 нафар талабаларининг ўқув контракт-шартнома пуллари "Вақф" хайрия жамоат фонди ҳомийларининг закот маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди. Ярим йиллик таълим учун жами 189 млн. сўмдан ортиқ ўқув-шартнома пули таълим муассасаларига ўтказилди, дея хабар беради "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати.

"Вақф" хайрия жамоат фонди саховатпеша инсонларни илм толибларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий қийинчиликларсиз таълим олишларида кўмак кўрсатишда фаолликка чақиради. Динимиз учун хизмат қилувчи талабаларнинг таълимига кўмак кўрсатинг ва улкан ажрга эришинг!

 

    Бошқа янгиликлар