Компания раҳбари Тим Кукнинг таъкидлашича, рекорд даромад Apple компаниясининг сервис сегментларининг жадал ўсиши билан боғлиқ.
Американинг Apple компанияси ўтган йилги даромадлар рекордини янгилади ва 2019 йилнинг тўртинчи чорагида 64 миллиард доллар даромад олди. АҚШда молиявий йил 28 сентябрда якунланди.
Apple хизмат кўрсатиш сегментидан компания 12,5 миллиард доллар ёки барча даромаднинг қарийб 20 фоизини олди. Компания, шунингдек, тақиладиган электроника ва iPad савдоси туфайли даромад ўсишини қайд этди. Шу билан бирга, компаниянинг чораксоф фойдаси 2018 йилга нисбатан тўрт фоизга, 14,1 миллиарддан 13,7 миллиардга тушди.
Кукнинг сўзларига кўра, 2020 молиявий йил биринчи чорагида Apple даромадлари ўсишда давом этади ва 85,5-89,5 миллиард долларгача етади.






