30 октябрь 2019 йил соат 17:00 ларда Данғара тумани, Қияли маҳалласида А.Й. яшаш хонадонида таниши З.У. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашиб турган вақтда, А.Й.нинг қайноғаси У.Ж. (1976 й.т., ёлланма ишчи) уларни жанжалига аралашиб, ошхона пичоғи билан З.У.нинг (1990 й.т., ишчи) ўнг кўкрак юқори соҳасига бир маротаба уриб қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан У.Ж.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. (у ушланган).






