АсосийJamiyat

“Қўқон эркин иқтисодий зонаси”ни электр билан таъминлаш учун 30,001 млрд сўм маблағ сарфланди

'“Қўқон эркин иқтисодий зонаси”ни электр билан таъминлаш учун 30,001 млрд сўм маблағ сарфланди'ning rasmi

Маълумки,  Қўқон шаҳрида йирик лойиҳа – “Қўқон эркин иқтисодий зонаси” амалга оширилмоқда.

Ушбу иқтисодий зонанинг  “А” ва “В” нимзоналарида 110/10 кВли “Қўқон ЭИЗ” подстанцияси ишга туширилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти "Даракчи"га маълум қилди.

Хусусан, “А” зонанинг электр таъминоти бўйича  қуввати 630 кВА бўлган иккита трансформаторлар ҳамда 19 дона замонавий ячейкадан ва электр қурилмалари ўрнатилди. Тадбиркорларни электр энергияси билан таъминлаш учун 2 занжирли 110 кВли узунлиги 1,1 км бўлган электр узатиш тармоқлари қурилди.

Шунингдек, “В” зонанинг электр таъминоти лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 15,8 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлиб, мазкур зонадаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш борасида 110/10 кВли қуввати 25000 кВА бўлган иккита куч трансформаторидан иборат подстанция ҳамда 2 занжирли 110 кВли узунлиги 4,2 км электр узатиш тармоқлари қурилиш-монтаж ишлари якунланди.

Ҳозирги кунда 10 кВли электр узатиш тармоқлари қурилиши учун 24 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда тадбиркорларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиш борасида узунлиги 1,5 км. бўлган электр узатиш тармоқлари тортилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларга “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан жами 30,001 млрд. сўм сарфланди.

    Бошқа янгиликлар