АсосийJinoyat

Фарғонада эр хотинини рашк туфайли ўлдириб қўйди

'Фарғонада эр хотинини рашк туфайли ўлдириб қўйди'ning rasmi

Кеча, 30 октябрь куни Фарғона вилоятида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақида darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. 

30 октябрь соат 15:00 ларда Ўзбекистон тумани, Бекобод қишлоғида яшовчи 1976 йилда туғилган Акрам А. турмуш ўртоғи 1978 йилда туғилган Насиба А. билан рашк туфайли жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг, ошхона пичоғи билан хотинининг ўнг биқин ва кўкрак соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Акрам А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал қамашилик эркак хотинини болта билан уриб ўлдиргани айтилган эди.

Бошқа янгиликлар