АсосийJamiyat

Орамизда саховатли инсонлар кўпаяверсин

'Орамизда саховатли инсонлар кўпаяверсин'ning rasmi

Тошкент тумани, "Гултепа" МФЙдаги Чилангарлар кўчаси, 17 уйда яшовчи фуқоро Тамара Охунжонованинг хонадонида табиий газ истеъмолидан деярли 4 миллион сўм қарздорлик йиғилиб қолганди. 

Хонадон эгасининг ушбу қарзни тўлашга моддий  имконияти йўқлиги туман давлат инспекторларига маълум эди. Қонун бўйича ушбу хонадон тармоқдан узилиши шарт. Лекин Бюро ходимлари ва маҳалла фаоллари ташаббуси билан шу ҳудудда  яшовчи ўзига тўқ хонадон вакиллариушбу қарздор оилани қўллаб қувватлаш таклифи билан чиқди. Бир нафар ногирон фарзанди билан истиқомат қилувчи бу онахонга ёрдам беришни ўзига фарз, деб билган ва исмини ошкор қилишни хоҳламаган саховатпеша фуқаромаҳалладошининг қарзини тўлаб беришни бўйнига олди.  Бу савобли ишдан уй эгаси жуда таъсирланди ва шу ташаббусни олиб чиққан, амалий ёрдам берганлардан миннтдор бўлиб,ҳақларига дуо қилди. Шундай саховатли ташаббуслар ва инсонлар орамизда кўпаяверсин! 

    Бошқа янгиликлар