Урумчи аэропортида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва бортга чиқариш вақтларига ўзгартиришлар киритилди. бу ҳақида Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унга кўра, 2019- йил 1-ноябрдан Урумчи аэропортида қатновлар учун йўловчиларни рўйхатга олиш рейснинг жўнаш вақтидан 50 дақиқа олдин, йўловчиларни самолётга чиқариш эса парвоз вақтидан 20 дақиқа олдин тугатилади.
Маълумот учун: "Uzbekistan Airways" Урумчига ҳафтасига икки марта сешанба ва жума кунлари мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади.
30.10.2019 09:43
Урумчи аэропортида рўйхатга олишда ўзгартириш киритилди






